Тошкент вилоятида амалда бажарилмаган ишлар учун 670 млн сўмни ўзлаштирган шахслар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “А.И.Э.” ДУК масъул шахслари ЯТТ “У.А.” тузилган шартномага асосан экскаватор хизматлари ижараси учун кўрсатилган ишлар бажарилмаган бўлсада, ЯТТ “У.А.” томонидан 670 млн сўмлик ишлар (хизматлар) бажарилганлиги ҳақида электрон ҳисоб-фактурага сохта маълумотлар киритилиб, ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг