Тошкент вилоятида аҳолини ичимлик суви билан таъминлашга ажратилган маблағлар талон-торож қилингани аниқланди

12:23 11 Март 2021 Иқтисодиёт
1221 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, “S.» ҳамда «Е» МЧЖлар томонидан «Сувоқова» ДУК Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси билан аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан тузилган пудрат шартномасига асосан амалга оширилган ишлар бўйича тузилган ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб, амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали “S.» МЧЖ томонидан 489 млн сўм, «Е» МЧЖ томонидан 233 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан “S.» ва «Е» МЧЖ раҳбарлари ва бошқаларга нисбатан 167-моддаси (талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер