Тошкент вилояти атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди: 14 нафар ходимга танбеҳ берилди

23:03 17 Декабрь 2021 Жамият
1999 0

Жорий йилнинг 16 декабрь куни Тошкент вилоятида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг навбатдаги йиғилишида Фуқаролар мурожаатларига жавоб бериш қўмитаси фаолияти танқидий таҳлил қилинди. Натижада 14 нафар ходимга танбеҳ берилди.

Тошкент вилоятида экология соҳасидаги масалаларни кўриб чиқишда тизимли қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, бу биринчи навбатда бошқарма бошлиғининг масъулиятсизлиги ҳисобланади. Бу борада Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Жўраев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳудудлар шароитида энг кўп фуқаролар мурожаатлари Тошкент вилоятига тўғри келади. 2021 йилда 710 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг аксарияти ўз вақтида ҳал этилмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер