«Тошкент — Урганч — Актау» йўналишида янги йўловчи рейси очилди

15:21 31 Май 2021 Иқтисодиёт
742 0

 «Uzbekistan Airways» АЖ томонидан «Тошкент — Урганч — Актау — Урганч — Тошкент» йўналишида навбатдаги янги рейс очилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

29 май куни Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидикром Ниёзхўжаев, мамлакатимизнинг Актаудаги Бош консулхонаси ходимлари, Актау аэропорти директори Селчук Киледжи, шунингдек, Қозоғистон авиация органлари ва ОАВ вакиллари иштирокида янги рейснинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Урганчга парвоз қилган биринчи рейс Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларидан иборат 70 нафар йўловчини олиб кетди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер