Тошкент шаҳрининг дренаж тизимини яхшилаш учун 6 млрд сўм ажратилди

14:52 24 Октябр 2024 Жамият
430 0

Кадр: Youtube

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 21 октябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Тошкент шаҳрининг дренаж тизими ишига қатъий эътироз билдирган эди.

Орадан бир кун ўтиб, пойтахт ҳокими Шавкат Умрзоқовнинг 22 октябрдаги қарори билан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2024 йил III чорак якунлари бўйича орттириб бажарилган қисми ҳисобидан шаҳар дренаж тизимини яхшилаш учун 6 млрд сўм ажратилди.

Қарорда келтирилишича, пуллар ёғингарчиликлар даврида сув тошқинлари билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясига тақсимланади.

Шунингдек, ҳужжатда дренаж тизими учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2024 йил давомида шаклланган қўшимча манбалари ҳисобидан 20 млрд 400 млн сўм ажратилгани таъкидланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер