Тошкент шаҳрида аҳоли муаммоларини ҳал қилишга қаратилган портал ишга туширилди
Фото: president.uz
Президент раислигида рақамлаштириш бўйича 2023 йилги вазифалар ва режаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Йиғилишда аҳоли муаммоларини ҳал қилиш жараёнларини рақамлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Мисол учун, Тошкент шаҳрида аҳоли муаммоларини ҳал қилишга қаратилган портал ишга туширилди.
Бунда, аҳоли коммунал, йўл, ободонлаштириш ва энергетика каби муаммоларни телефонда расмга олиб, порталга жўнатади.
Мутасадди идоралар эса, ушбу муаммони ҳал қилганини «қуруқ гап» билан эмас, балки олдинги аҳвол ва камчилик бартараф этилган ҳолатни расмлари билан аҳолига юборади. Натижага қараб, аҳоли ҳокимият фаолиятига баҳо беради.
Тошкент шаҳрининг ижобий тажрибасидан фойдаланиш мақсадида Тошкентнинг Рақамли ривожланиш департаменти Рақамлаштириш вазирлигига ўтказилиши белгиланди. Департамент республиканинг барча ҳудудларини рақамлаштиришга масъул бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг