Тошкент-Минск автопойгаси старт олди

17:43 28 Октябр 2019 Жамият
1044 0

Бугун UzAuto Motors Service & Trade-In Center майдонидан Ravon R2, R3 ҳамда R4 автомобилларида йирик Тошкент-Минск йирик автопойгаси старт олди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Пойганинг 4 000 км.лик йўналиши Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия ва Беларусь ҳудудидан ўтади. Автопойгадан кўзланган мақсад –Беларусь истеъмолчилар билан дўстона алоқаларни ўрнатиш ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар ишончлилигини кўрсатишдир.

Беларуслик ОАВ вакиллари Ўзбекистонга ташрифи чоғида Асака автомобиль заводига ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёни билан таништирилди.

Уларнинг иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида завод раҳбарияти Ўзбекистондаги автомобилсозлик соҳасининг муҳим жиҳатлари ҳақида сўзлаб берди.

Автопойгада белоруслик журналистлар ва уларнинг суратга олиш гуруҳи қатнашади, улар мазкур пойгалардан репортажлар тайёрлаб боради. Автопойга вақтида тайёрланган материаллар Белорусь Республикасининг асосий интернет-портали – Tut.by, Onliner.by, Av.by, Abw.by да чоп этилади. 

Автопойга ташкилотчиси UzAuto Motors компаниясидир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер