Тошкент метрополитенидаги айрим бекатларнинг иш вақти вақтинча ўзгаради

16:06 24 Ноябрь 2023 Жамият
917 0

Иш вақтининг ўзгариши ер усти ҳалқа метро линиясида янги станцияларнинг ишга туширилиши билан боғлиқ.

Тошкент метрополитени «Ер усти ҳалқа йўли» линиясининг иккинчи босқичида «Турон» (13-бекат) ва «Қипчоқ» (14-бекат) янги бекатларини ишга тушириш мақсадида уларни мавжуд линия станциялари билан техник боғлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Шу муносабат билан 25 ноябрдан бошлаб айрим станцияларнинг иш вақти ўзгаради.

Хусусан, «Технопарк» («Дўстлик-2») ва «Яшнобод» (2-станция) станцияларининг иш вақти соат 06:00 дан 22:00 гача қисқартирилади. «Тузел» станциясидан «Қурувчилар» бекати (12-бекат)гача бўлган линиядаги станцияларнинг иш вақти соат 05:00 дан 23:00 гача ўзгармайди.

Қайд этилишича, соат 05:00 дан 06:00 гача ва 22:00 дан 23:00 гача «узел» – «Қурувчилар» бекатлари оралиғида бир томонлама поездлар ҳаракати ташкил этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер