Тошкент — Истанбул — Тошкент йўналиши бўйича айрим рейслар бекор қилинади — Uzbekistan Airways

19:22 19 Февраль 2025 Жамият
373 0

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ва Истанбул халқаро аэропорти маъмуриятининг қарорига кўра, фақат 2025 йилнинг 20-21 ва 21-22 февраль кунлари Uzbekistan Airways Тошкент — Истанбул — Тошкент йўналиши бўйича HY281/282 авиақатновларини бекор қилишга мажбур бўлмоқда.

Uzbekistan Airways хабарига кўра, бекор қилинган авиақатновлар йўловчилари ташуви юқорида келтирилган саналарнинг кундузи вақтида амалга ошириладиган HY271/272 ва HY273/274 авиақатновлари орқали режалаштирилган.

“Мураккаб об-ҳаво шароити ва ёғингарчилик (қор ёғиши) кутилаётганини ҳисобга олган ҳолда, йўловчилардан парвозга рўйхатдан ўтиш учун олдинроқ келишларини сўраймиз.

Қарор Метеорология авиациясини мувофиқлаштириш қўмитасининг жорий йил 18 февралдаги Истанбул халқаро аэропортидаги инқирозли вазият бўйича мажбурий ва тавсиявий талаблари асосида қабул қилинган” дейилади хабарда.

Шоҳсанам ЙЎЛДОШЕВА,

ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети талабаси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер