“Тошкент — Бухоро — Тошкент” йўналишида “Афросиёб" поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади
Наврўз ва Рамазон ҳайити байрамлари муносабати билан “Тошкент — Бухоро — Тошкент” йўналишида қўшимча “Афросиёб” электропоезди ҳаракати йўлга қўйилади.
Қўшимча қатновлар 20, 25, 31 март ва 1 апрель кунлари амалга оширилади.
Қатнов жадвали қуйидагича:
778-сонли “Тошкент — Бухоро” йўналиши
Тошкент 06:03 — Бухоро 10:14
777-сонли “Бухоро — Тошкент” йўналиши
Бухоро 17:55 — Тошкент 22:08.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг