“Тошкент-Амритсар” йўналишида учган самолёт ортга қайтарилди

15:58 27 Февраль 2019 Жамият
1723 0

Бугун “Тошкент-Амритсар” йўналиши бўйича ҳавога кўтарилган Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тегишли Boeing 767 Тошкентга қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар берди.

Покистон ва Ҳиндистон устидан транзит парвозларнинг ёпилиши, Покистон расмийлари томонидан ғарбий ҳаво йўлагида парвозларни амалга оширишга қўйилган тақиқ сабабли самолёт ортга қайтарилган.

МАК ҳаво лайнери Тошкент вақти билан соат 12:28 да Тошкент аэропортига муваффақиятли қўндирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер