Тўрақўрғонда мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқаришга киришилди
Фото: “Халқ сўзи Online”.
Наманган вилоятида ташқи бозорга чиқариладиган маҳсулотлар тури янада кўпайди. Бу Тўрақўрғон туманининг Оқтош шаҳарчасида ташкил этилган корхона ишга туширилиши билан боғлиқ. Бир гектар майдонни эгаллаган янги субъект “Ifoda Agro Kimyo Himoya” компанияси таркибига киради.
Умумий қиймати 17 миллиард сўмга тенг мазкур лойиҳага кўра, йилига 30 минг тонна минерал ўғитлар тайёрланади. Унинг асосий қисмини Европа ва Ўрта Осиё давлатларига экспорт қилиш мўлжалланган. Янги корхона тўла қувват билан ишлай бошлагач бу ерда 30 киши меҳнат қилади.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ. «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг