«Тўрақўрғон» иссиқлик электр станциясида қуввати 3,5 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилмоқда

19:33 13 Октябр 2023 Иқтисодиёт
692 0

«Тўрақўрғон» ИЭСда ўз эҳтиёжлари учун сарфланадиган электр энергиясини «яшил энергия» манбаларидан қоплаш чоралари кўрилмоқда. Шу мақсадда электр станциясида навбатдаги 3,5 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станцияси қуриляпти.

Мазкур станция фойдаланишга топширилгач, йилига 5,5 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Натижада 1,3 млн куб метр табиий газ иқтисод қилинишига эришилади. Ушбу лойиҳани жорий йил охирига қадар якунлаб, ишга тушириш режалаштирилмоқда.

Маълумот учун: жорий йил июнь ойида «Тўрақўрғон» ИЭСда қуввати 1 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилган бўлиб, у орқали ҳозирги кунга қадар 582 минг кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.

Шунингдек, станциядаги мавжуд бинолар том қисмига умумий қуввати 60 кВт бўлган қуёш панеллари ҳамда ҳар бирининг сиғими 200 литр бўлган 6 та қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер