Томорқасида 55 минг тупдан ортиқ кўкнори ўстираётган шахс аниқланди
Видеодан кадр
Фарғона вилояти Данғара туманида яшовчи фуқаро томорқасида 55 минг тупдан ортиқ кўкнори ўстираётган аниқланди, деб хабар бермоқда ИИВ.
Маълум қилинишича, Данғара туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаронинг томорқасида 55 минг тупдан ортиқ кўкнори ва 40 дан ортиқ наша ўсимлигини ўстирилаётгани аниқланган.
Шунингдек, уй болохонасида 600 граммдан ортиқ қуритилган наша гиёҳвандлик моддасини сақлаётгани фош этилган.
Фарғона шаҳрида ўтказилган тадбир давомида эса «Табассум» маҳалласида яшовчи, 1992 йилда туғилган шахс ўз хонадонида 10,9 кг «опий», 10 грамм «гашиш» гиёҳвандлик моддасини сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10 минг долларга сотаётган икки нафар шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг