Томонлар бир-бирининг қарор қабул қилиш марказларига ҳужум қилмаслиги шарт — Буданов
Украина расмийлари Москва ва Киев ўртасида давом этаётган музокаралар шароитида томонлар бир-бирининг қарор қабул қилиш марказларига ҳужум қилмаслиги лозимлигини таъкидлади. Бу ҳақида «Контехт» Telegram-канали хабар берди.
Украина президенти офиси раҳбари Кирилл Будановнинг таъкидлашича, музокаралар жараёнида икки мамлакат ҳам бир-бирининг қарор чиқарувчи марказларига ҳужум қилмаслиги энг муҳим жиҳат ҳисобланади.
«Гап Киев ёки бошқа муҳим ҳудудлар ҳақида кетаётгани муҳим эмас. Муҳими шундаки, тинчлик музокараларининг бориши қийин кечаётган бир пайтда томонлар қарор қабул қилиш марказларига ҳужум қилмаслиги керак», — деган Буданов.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг