«Толибон» келиши билан юзлаб афғонлар ОАВ ходими сифатида мамлакатни тарк этган
Фото: Reuters
«Толибон» ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олгач, юзлаб афғон фуқаролари журналистлар мақомида мамлакатни тарк этган. Бу ҳақда Афғонистон журналистлар миллий уюшмасига таяниб "Khaama Press" агентлиги хабар бермоқда.
Манбага кўра, Ғарб қўшинларини эвакуация қилиш чоғида ОАВга алоқаси бўлмаган қатор ташкилотлар журналист ниқоби остида ўз ходимларини, шунингдек, уларнинг яқинлари ва яқинларини ҳам рўйхатга киритган. Бу афғонларга тезда керакли ҳужжатларни олиш ва мамлакатни тарк этиш имконини берган.
Уюшма раҳбари Маср Лутфийнинг айтишича, баъзи оммавий ахборот воситалари журналистлар аккредитациясини қора бозорда ҳам сотган. Унинг сўзларига кўра, ҳозир юзлаб ҳақиқий ОАВ ходимлари Афғонистонда қолмоқда. Уларнинг молиявий аҳвол жуда оғир ва ҳеч қандай ёрдам берилмаяпти.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг