"Толибон" амнистиядан кейин 500 нафарга яқин одамни ўғирлаган ёки қатл қилган — NYT
Фото: Reuters
"Толибон" ҳаракати Афғонистоннинг аввалги ҳукумати билан аввал ҳамкорлик қилган одамларни қидириш кампаниясини бошлаганидан кейин жами 500 га яқин афғон аскари, расмийлари ва тинч аҳоли вакиллари бедарак йўқолган ёки қатл этилган. Бундай хулосага "The New York Times" ўз текшируви асосида келган.
Нашр толиблар собиқ давлат хизматчилари ва миллий хавфсизлик кучлари ходимларига амнистия ваъда қилганига эътибор қаратиб, бир қатор ҳолларда бу ваъдалар бузилгани қайд этди.
«Ҳаракат етакчилари умумий амнистия эълон қилиб, уларга қарши чиққанларга раҳм-шафқат кўрсатишларини таъкидладилар. Ҳатто собиқ рақиблардан ўч олмасликлари ҳақида кафолат хатларини ҳам ёзилган эди», дейилади манбада.
«Толибон» 2021 йилнинг 15 август куни Афғонистонда тўлиқ назорат ўрнатганини эълон қилган эди. Кейинчалик муваққат ҳукумат тузилгани маълум қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг