Тўланган кешбэклар 602 миллиард сўмдан ошди
Фото: Архив сурат
Октябрь ойи учун 1 201 152 нафар истеъмолчига 82,2 млрд сўм кешбэк тўланди.
Шунингдек, камчиликлар бартараф этилиши натижасида – январь-сентябрь ойлари учун яна 1,5 млрд сўм кешбэк тасдиқланди.
Йил бошидан буён 1 506 906 нафар фуқаро 602,9 млрд сўм кешбэк олди.
Фойдаланувчи шахсини аниқлаш ва хавфсизлик мақсадида 500 000 сўмдан ортиқ кешбэк маблағларини банк картасига ўтказишда Face ID (авторизация)дан ўтиш талаб этилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг