Тиббиёт муассасаларида жорий мавсумга тайёргарлик ишлари юзасидан камчиликлар аниқланди
Ижтимоий соҳа объектларини электр энергияси билан узлуксиз таъминлашда мавжуд муаммоларни бартараф қилиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида «Ўзэнергоинспекция» томонидан Наманган вилоятида ўрганишлар олиб борилди. Хусусан:
Косонсой туманидаги марказий шифохонада кабеллари тартибсиз монтаж қилинган 578-сонли трансформаторда профилактика ишлари ўтказилмаганлиги аниқланди.
Мингбулоқ туманидаги оилавий шифокорлик пунктида қуввати 100 кВА бўлган туман электр таъминоти тасарруфидаги трансформатор жорий таъмирлаш ишлари бажарилмаган. Шунингдек, электр қурилмалари электротехник лаборатория синовидан ўтказилмаганлиги маълум бўлди.
Мингбулоқ туманидаги марказий шифохонада белгиланган режага кўра 2 та 400 кВА трансформатор пункти ўрнатилиши керак бўлсада, айни вақтда 1 та қуввати 400 кВА трансформатори ўрнатилган бўлиб, 2-захира трансформатор ўрнатилмаганлиги аниқланди.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан «Ўзэнергоинспекция» мутахассислари томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида тегишли ташкилотлар масъулларига кўрсатмалар берилиб, уларнинг бажарилиши назоратга олинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг