Тезкор гуруҳга тезкор транспорт керак

11:33 20 Сентябр 2019 Жамият
971 0

Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига қарашли янги ташкил этилган ичи ишлар бўлимлари Дамас ва Нексия хизмат машиналари билан таъминланди.

Вилоят ИИБ матбуот хизматидан маълум қилишларича, мазкур хизмат автомашиналари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан жиноятчиликни олдини олишдаги тезкорликни таъминлаш, навбатчилик қисмларининг куну тун самарали ишлашларига қулайлик яратиш мақсадида берилган.

– Бўлимлардаги навбатчилик қисми ходимлари учун янги Дамас ва тезкор ходим учун Нексия автомашиналари берилди. Ушбу хизмат автомашиналари узоқ вақт давомида тезкор-тергов гуруҳларини зудлик билан воқеа жойига етказиб олиб бориш ва ички ишлар органлари олдига қўйилган бошқа хизмат вазифаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминланишида муҳим аҳамият касб этади, – дейди Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 1-сон ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Ойбек Тўраев. – Биз соҳа ходимлари ички ишлар тизимини янада ривожлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган бундай ғамхўрликдан жуда мамнунмиз.

А. Муҳаммадиев(“Халқ сўзи”)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер