Тежамкор технологиялар: харажат қисқариб, даромад ошмоқда

12:20 27 Январь 2025 Жамият
280 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Ёзёвон тумани аҳолиси томорқадан унумли фойдаланиш борасида катта ҳаётий тажрибага эга. Айниқса, қиш мавсумида иссиқхоналарда асосан кўчатчилик ва турли сабзавот экинларини етиштириш яхши анъанага айланган.

Тумандаги “Иттифоқ” маҳалласида истиқомат қилувчи Олимжон Олимов ҳам кўп йилдан буён ўз томорқасидан унумли фойдаланиш орқасидан даромад топади. Бугун унинг ҳовлисида 5 сотихлик иссиқхона ташкил этган бўлиб, бу ерда помидор, бодринг ҳамда аччиқ қалампир кўчатлари парвариш қилинмоқда.

— Иссиқхонага томчилатиб, ёмғирлатиб суғориш технологиялари ўрнатилгани маҳсулотлар тез ва сифатли ривожланишида қўл келмоқда,— дейди миришкор томорқачи. — Махсус қутичаларга қадалган уруғлар дастлаб ёмғирлатиб суғорилгач, қатор оралаб экилади ва шундан сўнг парвариш жараёнида томчилатиб суғорилади. Самарали усул туфайли сув миқдори 40 фоиз ҳамда минерал ўғитлар билан боғлиқ харажатларни 50 фоизгача тежаш имконияти яратилди. Айни кунларда туманларимизга баҳорги мавсумда экиш учун 50 минг тупга яқин кўчат етиштирмоқдамиз.

Таъкидлаш жоиз, ушбу жараёнда Фарғона вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг фитосанитар назорати давлат инспекторлари яқиндан кўмак бераётир. Инспекторлар томонидан вилоят бўйлаб бу каби иссиқхоналарда назорат тадбирлари олиб борилиб, иссиқхона эгаларига “Агрокўмакчи“ мобил иловаси орқали агротехник ва кимёвий ишлов бериш, тайёр маҳсулотни сотишгача бўлган барча жараёнлар бўйича керакли маълумотлар ўз вақтида етказиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер