Тез тиббий ёрдам бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди

14:08 12 Декабрь 2025 Жамият
230 0

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Самарқанд вилоятида ҳам тиббиётни ривожлантириш, уни халққа яна ҳам яқинлаштириш масаласига устувор аҳамият қаратилмоқда.

Шу борада амалга оширилаётган лойиҳаларнинг самараси ўлароқ эндиликда Оқдарё туманида Тез тиббий ёрдам хизмати бўлими ходимлари замонавий барча қулайликлар ва шарт-шароитларга эга бўлган икки қаватли янги бинода фаолият олиб борадиган бўлди.

Мазкур янги бино “Ташаббусли бюджет”нинг 2025-йил 1-мавсумида ғолиб деб топилиб, шу асосда ажратилган 1,45 миллиард сўм маблағ ҳисобига бунёд этилди. Замонавий талаблар асосида қад рослаган объектда барча зарур қулайликлар мавжуд.

Тез тиббий ёрдам хизмати бўлимининг янги биносини фойдаланишга топширилиши муносабати билан бўлиб ўтган тантанали тадбирда туман ҳокимлиги ҳамда тиббиёт бирлашмаси вакиллари иштирок этишиб, бу ерда ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер