Тест синовлари кейинга кўчириладими?
Архив фото
ДТМ бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабовнинг айтишича, имтиҳонни кейинга кўчириш бўйича таклиф берилган.
"Карантин чекловлари қачон бекор қилинса, тест синови ўшанда ўтказилади, — деди у. — Агар 15 августда бекор қилинса, 15 августдан кейин, 1 сентябрда бекор қилинса, 1 сентябрдан кейин ўтказилади.
Имтиҳонлар ўтказиладиган жойлар ҳали тасдиқланмаган. Тасдиқлангандан кейин маълум қиламиз. Стационарга айлантирилган павильонда имтиҳон ўтказилмайди.
Тест синовлари учун танланган жойлар катта сиғимли иншоот бўлиши аниқ».
У бу ҳақда бугун АОКАда 2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунлари, таҳлил ва хулосалар мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг