"Tesla" электромобиллари йўлларда тўсатдан тўхтаб қолмоқда. АҚШ ҳукумати ушбу ҳолат юзасидан текширув бошлади
Фото: Depositphotos
АҚШ ҳукумати ҳайдовчиларнинг "Tesla" электромобилларининг йўлда тўсатдан тўхтаб қолиши ҳақидаги кўплаб шикоятларини текширишни бошлади.
Қайд этилишича, АҚШ Миллий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси муаммони «фантом тормозлаш» деб таърифлайди. Ўтган тўққиз ойда ташкилотга худди шундай нуқсон кўрсатилган 354 та мурожаат келиб тушган. Шу боис 2021 ва 2022 йилларда ишлаб чиқарилган 416 мингга яқин "Tesla Model 3» ва ”Model Y" автомобилларини текширувдан ўтказиш режалаштирилган.
Ҳайдовчиларнинг фикрича, муаммо "Autopilot“ тизими туфайли юзага келади. Функция компьютерга ҳайдаш пайтида тормозлаш ва бошқарувнинг баъзи элементларини бошқариш имконини беради, лекин ҳайдовчини тўлиқ алмаштирмайди. Шунга қарамай, ”Tesla" ҳайдовчиларга ҳушёр бўлишни ва машиналарнинг ҳаракатини кузатишни маслаҳат беради.
Ҳозирча тўсатдан тўхтаб қолиш оқибатида қурбон бўлган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Шикоятларда автомобилнинг юқори тезликда ҳайдаш пайтида кутилмаганда тормозланишини ва тез-тез бир йўналиш давомида қайта-қайта тормозланишини акс этган. Ҳайдовчилардан бири эса бу ҳолат унинг ортидан келаётган машина билан тўқнашувга олиб келганидан шикоят қилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг