Термиз – Дарбанд – Термиз йўналишида шаҳарлараро поезд қатнови йўлга қўйилди

18:18 22 Январь 2021 Жамият
4074 0

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан Сурхон воҳасида йўловчиларга қулайлик яратиш, транспорт хизматлари кўрсатиш кўламини янада ошириш мақсадида 22 январь санасидан «Термиз – Дарбанд – Термиз» йўналишида 6381/6382 сонли шаҳарлараро поезди ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Соат 16:50 да Термиз темир йўл вокзалидан ҳаракатини бошлаган ушбу шаҳарлараро поезд бугун соат 20:03 да Дарбанд вокзалига кириб келади. Мазкур поезд 23 январь куни эрталаб соат 05:22 да Дарбанд вокзалидан ҳаракатини бошлаб, шу куни соат 08:42 да Термиз темир йўл вокзалига кириб боради.

Мазкур поезд қатнови йўлга қўйилганлиги муносабати билан Тошкент – Термиз – Тошкент йўналишидаги 80/79-сонли поездига Дарбанд вокзалигача бориш учун уланадиган қўшимча вагонлар бекор қилинади.

Шунингдек, Тошкент – Термиз – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 80/79-сонли ҳамда Қумқўрғон – Сариосиё йўналишидаги 682-сонли поездлар ҳаракат жадвалига ҳам ўзгартириш киритилиши маълум қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер