Telegramʼдан энди ўзбек тилида ҳам фойдаланиш мумкин. Фақат...

10:25 15 Апрель 2020 Жамият
884 0

Иллюстратив фото

Telegram мессенжеридан энди ўзбек тилида ҳам фойдаланиш мумкин. Шундай қилиб, ушбу дастур қўллаб-қувватлайдиган тиллар сони 13 тага етди.

Қайд этиш жоиз, ҳозирча ушбу янгиликдан фақат Android ва iOS версияларида фойдаланиш мумкин.

Ўзбек тилини танлаш учун аввал Settings(Настройки) пунктига тушиб, шундан сўнг Change language (Язык) банди орқали тилни ўзгартириш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мессенжер қатор функцияларни ишга туширганини эълон қилганди. Улардан бири чатлар, каналлар ва ботларни саралаш ҳамда гуруҳлашдир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер