“Телеграм” мессенжерида содир этилган яна бир фирибгарлик жинояти фош этилди

14:45 02 Январь 2024 Жамият
380 0

Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида яшовчи 36 ёшли А.Р. (эркак) ариза билан мурожаат қилиб, “Телеграм” мессенжеридаги “Арзон нархларда телефонлар” номли гуруҳнинг админи томонидан алдов йўли билан 900.000 сўм пуллари талон-торож қилинганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган вилояти, Наманган шаҳрида яшовчи 26 ёшли И.А. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, А.Р. “Телеграм” мессенжери орқали И.А. дан “Iphone ХS” номли телефон сотиб олиш мақсадида, олдиндан унинг пластик картасига 900.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб берган, бироқ И.А. берган ваъдасини бажармай, пул маблағларини ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, И.А.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б,г” бандларидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер