«Techno Cable Group» Украинага 2 млн. долларлик кабель-сим маҳсулотлари экспорт қилади
Украинанинг Киев шаҳрида бўлиб ўтаётган “Electro Install — 2021» халқаро кўргазмаси доирасида «Ўзелтехсаноат» уюшмаси корхоналари томонидан кўплаб бизнес учрашувлар ва экспорт шартномалари имзоланишига эришилмоқда.
Уюшма матбуот хизматига кўра, кўргазманинг иккинчи кунида Тошкент вилоятидаги «TECHNO CABEL GROUP“ МЧЖ томони Украинанинг «ОДEСКАБEЛ» корхонаси ўртасида 2 млн. долларлик шартнома имзоланди.
Корхона вакилининг сўзларига кўра, айни пайтда ушбу кабель-сим маҳсулотларининг дастлабки партияси тайёрланмоқда. Бунда сифат ва кафолат бирламчи ҳисобланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг