Театр санъати ривожи йўлидаги муҳим қадам
Туркия давлатида ташкил этилган I Халқаро болалар театри фестивалида Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри ижодий жамоаси муваффақиятли иштирок этди.
Фестиваль доирасида театр жамоаси “Бремен мусиқачилари” спектаклини намойиш қилиб, халқаро томошабинлар эътиборини қозонди. Шу билан бирга, ёш томошабинларда илиқ таассурот қолдирди.
Мазкур иштирок Ўзбекистон театр санъати ривожи йўлида муҳим қадам бўлиб, маҳаллий ижодкорларнинг халқаро миқёсдаги муваффақиятини намоён этади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг