ТДПУга қабул параметрлари ҳақида маълумот берилди
«2021/2022 ўқув йилида Тошкент давлат педагогика университети бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари жами — 2200 та бўлиб, шундан 490 та — грант, 1710 та — контракт этиб белгиланган».
Бу ҳақда АОКАда Тошкент давлат педагогика университети ректори ва мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди:
«ТДПУ магистратурасига жами — 214 та давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари бўлиб, бунинг 88 таси — грант, 126 таси — контракт этиб белгиланган.
Шунингдек, бакалавриатнинг кечки таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида жами — 525 та, сиртқи таълим шакли бўйича давлат буюртмаси — 750 та ўқишга қабул қилиш белгилаб берилган».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг