ТДИУ делегацияси томонидан Малайзия қироллик шаҳзодасига эсдалик совғалари топширилди
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 7 — 9 ноябрь кунлари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилаётган «QS Higher Education Summit Asia Pacific 2023» саммити ўтказилди.
Мазкур саммитда Ўзбекистон олий таълим муассасалари ҳам қатнашди. Хусусан, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда олий таълим муассасалари масъулларидан иборат делегация фаол иштирок этди. Олий таълим муассасалари учун алоҳида павилон ажратилган бўлиб, унда олийгоҳларнинг илмий-педагогик фаолияти ҳақида маълумотлар берилди.
Мазкур тадбир олий таълим муассасаларининг халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, халқаро нуфузни ошириш, халқаро рейтинг ташкилотлари рўйхатига кириш имкониятларини кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга.
Саммитни очиб бериш учун таклиф этилган Малайзия қироллик шаҳзодаси Али Уддинуддин Ибни Туанку Муҳриз билан ҳам учрашди ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети делегацияси томонидан университетнинг эсдалик совғаси тақдим этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг