ТАТУ Самарқанд филиали коронавирус сабаб онлайн таълимга ўтди

14:26 12 Апрель 2021 Жамият
2362 0

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали талабаларида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ОТМ Ахборот хизмати хабар берди.

Жорий 2021 йилнинг 9 апрель куни Самарқанд шаҳар санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан олиб борилган эпидемиологик текширув чоғида муассаса ўқитувчилари ҳамда филиал талабалар турар жойидаги талабаларда COVID-19 касаллиги аниқланди.

Шаҳар санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг 2021 йил 10 апрелдаги 02/491-сонли хатига асосан ҳамда коронавирус инфекцияси талабалар ва профессор-ўқитувчилар орасида кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида ТАТУ Самарқанд филиалида таълим жараёни 2021 йил 12 апрель кунидан бошлаб 14 кунлик онлайн (масофавий) таълимга ўтказилди.

Филиал талабалар турар жойида беморлар билан мулоқотда бўлганлар 14 кунлик ётоқхонада алоҳидалаш (изоляция) ҳамда назорат ишлари олиб борилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер