Татаристондаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар шахсига аниқлик киритилди

14:56 24 Декабрь 2024 Жамият
875 0

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси Татаристондаги ёнғинда ҳалок бўлган 5 нафар ўзбекистонлик бўйича қўшимча маълумот берди.

Консулхона хабарига кўра, ёнғин 24 декабрь эрталаб соат 3:00 ларда Татаристон Республикасида Елабуга муниципал туманида жойлашган «МИР» чорвачилик фермасининг иншоотида содир бўлган.

Ёнғин оқибатида 5 нафар Ўзбекистон фуқароси (1976 йилда туғилган А.Б., 1965 йилда туғилган Х.Х., 1970 йилда туғилган Ж.У., 1995 йилда туғилган Б.Н. ва 2002 йилда туғилган С.Д.) ҳалок бўлган.

Таъкидланишича, ушбу ҳолат Бош консулхона назоратига олиниб, тезкор равишда Бош консулхона дипломатлари воқеа жойига сафарбар этилган. Ҳозирда ҳалок бўлганларнинг жасадларни Ватанга қайтариш чоралар кўрилмоқда.

«Мазкур тадбирларни амалга оширишда Татаристон Республикаси раҳбарияти ва ваколатли органлар томонидан амалий ёрдам ва кўмак кўрсатилмоқда», дейилади консулхона хабарида.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси вакиллари билан қуйидаги телефон рақамлари орқали боғланиш мумкин: +7-843-526-55-64, +7-843-526-55-65.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер