Таниқли актёр Харрисон Форд янги комедик сериалда суратга тушади
Харрисон Форд “Apple” компаниясининг «Қисқартириш» (Shrinking) комедик сериалида суратга тушиш учун шартнома имзолади. Бу ҳақда kanobu.ru интернет нашри хабарига таяниб Кинематография агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.
Сериал қаҳрамони Жиммининг касби руҳшунос бўлиб, у мижозлар билан ишлаш давомида касбий этикани буза бошлайди. Унинг хатти-ҳаракатлари нафақат беморларнинг, балки ўзининг ҳаётида ҳам кутилмаган ўзгаришларга олиб келади.
Харрисон Форд Жиммининг устози доктор Фил Родс ролини ўйнайди. Бу актёр карьерасидаги биринчи телевизион роль ҳисобланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг