Талабга кўра пулини қайтариб олди
Қарши шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Қоратепа МФЙ яшовчи фуқаро Р. Ўзбеков мурожаат қилди, дея хабар бермоқда жамият матбуот хизмати.
Қайд қилинишича, у ўз мурожаатида Қарши шаҳрида жойлашган ОТТ Худойбердиев Музаффар савдо дўконидан “Artel” русумли телевизорини 3 450 000 сўмга харид қилганлиги, аммо телевизор носоз чиққанлигини билдирган. Истеъмолчи тадбиркорга бир-неча марта мурожаат қилган, аммо мурожаатга ижобий жавоб ололмаган.
Мурожаат жамият мутахассислари томонидан ўрганилиб, дўкони сотувчиси харидордан узр сўраб, телевизорни қайтариб олди ва 3 450 000 сўм нақд пули истеъмолчига қайтариб берилди. Фуқаро мурожаати эса ижобий ҳал этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг