Талабаларнинг стипендияси нима учун кечиктирилиб тўланмоқда?
Талабаларнинг стипендия тўловларида кечикиш ҳолатлари бор экан. Бунинг сабаблари нимда? Ушбу саволга Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев жавоб берди.
“Карантин даврида талабаларга белгиланган тартибда стипендия тўлаб берилади. Фақатгина тўлов турида ўзгариш бўлиши, нақд пул кўринишида олаётганларга стипендия пули талабанинг пластик картасига тушириб берилади.
Республикадаги барча олий таълим муассасаларида талабаларга жорий йил март ойи учун стипендиялар тўлаб берилган. Шу билан бирга айрим ҳолатларда тўлов-контракт пулини тўламаганлиги, академик қарздорлигиёки банк пластик картаси берилмаганлиги учун стипендия тўлашда кечикишларга йўл қўйилганлиги аниқланди.
Банк пластик караталарини очиш эса аксарият ҳолларда талабалар томонидан тўлов-шартнома шартларининг кеч бажарилиши оқибатида юзага келган”, дейди Бабаев.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг