Тахтақорача довони вақтинчалик ёпилди
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтақорача” довонида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бунга об-ҳаво ўзгариб, қор ёғишда давом этаётганлиги сабаб бўлган. Турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида довонда ҳаракат тўҳтатилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг