“Тахиатош ИЭС”да ёнғин юз бергани ростми?

07:35 26 Апрель 2021 Жамият
1531 0

25 апрель куни кечки пайт Тахиатош иссиқлик электр станциясидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудига электр энергияси етказиб беришда узилиш бўлди. Шу пайтдан айрим ижтимоий тармоқларда Тахиатош ИEСда ёнғин келиб чиққанлиги ҳақидаги хабарлар ҳам тарқалди.

Орадан кўп ўтмай Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан Тахиатош ИEСнинг очиқ ток тақсимлаш бўлимида қисқа туташув келиб чиққанлиги сабабли бир қанча вақт электр энергияси етказиб беришда узилиш келиб чиққанлиги, шунингдек, ИEСда ёнғин келиб чиқмаганлиги ва жабрланганлар йўқлиги маълум қилинди.

Ушбу ҳолатда Тўрткўл, Беруний ва Элликқалъа туманларининг электр энергиясида узилиш бўлмади, - дейди «Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати раҳбари Қаллибек Нагметов. – «Тахиатош ИEС» АЖда ҳеч қандай ёнғин ва шу каби фавқулодда ҳолатлар юз бермаган. 25 апрель куни, соат 20:46 да станциядаги очиқ тақсимловчи қурилмада қисқа туташув юз берганлиги сабабли 1-сонли буғ-газ қурилмаси ва 1, 3-сонли турбогенераторлар автоматик ҳимоя тизимининг ишга тушиши натижасида ўчиб қолган. Мазкур воқеа туфайли энергоускуналарга ҳеч қандай талофат етказилмаган. Соат 21:23 да станцияда очиқ тақсимловчи қурилманинг иш фаолияти тикланган. Бундан ташқари, энергоблоклар босқичма-босқич ишга туширилиб энерготизимга уланмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, қисқа туташув ва электр энергиясида узилишларга трансформаторга, яъни электр линяларига қушларнинг урилиши сабаб бўлганлиги айтилмоқда.

Ҳозирги пайтда Нукус шаҳрида электр таъминоти тикланди ва бошқа ҳудудларга ҳам электр энергияси етказишнинг барча чоралари кўрилмоқда.

Ғ.Отажонов,

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер