Тафаккур мусобақаси ўтказилди

14:21 01 Июнь 2023 Жамият
497 0

Фото: «Халқ сўзи»

Самарқандда Республикамиз бўйлаб “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилаётган “Зукко китобхон” кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда танловда онлайн бот орқали рўйхатдан ўтиб, саралаш босқичларида муваффақият қозонган 16 та туман ва шаҳардан 16 та жамоа жами 96 нафар китобхонлар иштирок этди.

Кўтаринки кайфиятда кечган мусобақада 1- ўрин Нуробод тумани маҳалласи ёшларига насиб этди. 2- ўринга Иштихон тумани маҳалласи ёшлари, 3- ўринга эса Тойлоқ тумани маҳалласи ёшлари сазовор бўлди.

Ғолиб жамоа ёшлари энди танловнинг республика босқичида Самарқанд вилояти шарафини ҳимоя қилади.

Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер