Тадбиркорнинг 306,4 млн сўмлик мулкини ўзлаштириш ҳолати аниқланди

12:20 10 Октябр 2023 Жамият
291 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “U.m.” МЧЖнинг буюртмаларни тарқатиш маркази администратори Г.Р. ўзининг моддий жавобгарлигидаги 306,4 млн сўмлик маиший техника ва уяли алоқа воситаларини буюртмачиларга етказиб бермасдан нақд пулга сотиб, тадбиркорнинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер