Табиий газ ва электр энергияси тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

19:30 15 Январь 2024 Жамият
498 0

Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “M.S.” МЧЖ масъул шахслари “Маданият” МФЙдаги умумий овқатланиш шохобчасини газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 257 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Хива шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Q.U.” МЧЖнинг масъул шахслари ва бошқалар заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш цехи ва дўконини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига улаб, жами 178,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ С.З. ўзининг қолипли нон ишлаб чиқариш цехини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 136 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер