Табиий газ сарфи қандай иқтисод қилинади?

12:38 29 Июль 2025 Жамият
256 0

Андижон вилоятида табиий газ сарфини 15 фоиздан 30 фоизгача иқтисод қилишга киришилди. Бунга қўшқатор қувурларни ягона тармоққа алмаштириш эвазига эришиш режалаштирилган.

— Баъзи ҳудудларга табиий газ 5-6 та трубалар орқали етказиб берилмоқда, — дейди “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали ходими Акмалжон Ҳолиқов. — Бу таъминот сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда. Қувурларни демонтаж қилиш ҳисобига тежаб қолинган газни бошқа ҳудудларга етказиб бериш туфайли истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланади.

Бугунги кунда вилоятда 257 минг нафардан зиёд табиий газ истеъмолчиларига маҳсулот 5857 км.дан иборат қувур ёрдамида етказиб берилмоқда. Шундан 5005 км. қисми ер устига жойлашган. Қувурларни созлаш, қайта монтаж қилиш орқали босимни меъёрлаштириш ва етказиб бериш кўламини ошириш мумкин бўлади.

Саминжон ҲУСАНОВ

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер