Табиатга — зарарсиз янги технология билан

18:12 21 Февраль 2025 Жамият
278 0

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти олимлари томонидан экологик хавфсиз биопарчаланувчи полимер плёнка ва қадоқловчи материаллар олиш учун биопарчаланувчи компаунд ишлаб чиқариш технологияси яратилди.

Ушбу ускуна Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан “Start Up” лойиҳа ҳолатида молиялаштирилиб, институтда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Айтиш жоизки, ишланма доирасида олинадиган маҳсулот полиолефинлар асосида турли соҳаларда қўллашга мўлжалланган биопарчаланувчи маҳсулотларни (қадоқлаш пакетлари, плёнкалар, бир марталик идишлар ва бошқалар) ишлаб чиқариш учун биопарчаланишни таъминловчи қўшимчалар ҳисобланади.

Мазкур қўшимчаларни қўллаш орқали олинадиган пластик истеъмол буюмлари биопарчаланувчанлиги, юқори механик хусусиятлари сақланиб қолганлиги, инсон саломатлиги учун зарарли хусусиятларнинг мавжуд эмаслиги, чириганда тупроқ инфратузилмаси ва унумдорлигига зарар келтирмаслиги каби хусусиятлари билан тавсифланади.

Таркибида биопарчаланишини таъминловчи қўшимчалар тутган пластик полимерлар асосида турли маҳсулотлар пакетлар (халталар), озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қадоқлаш, бир марталик фойдаланиладиган идишлар ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалигида бир йиллик ўсимликларни плёнка остига экишда қадоқловчи восита сифатида қўллаш учун плёнкалар олишда қўллаш мумкин.

Иқбол ПАРДАЕВА.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер