Табиат ресурслари вазирлиги “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги” дея қайта номланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига кўра, Табиат ресурслари вазирлиги “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги” дея қайта номланди.
Бундан мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш, рақамли технологиялар асосида замонавий экологик мониторинг механизмини яратиш, экологик маданиятни янада ошириш, биохилма-хилликни асраш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни тартибга солиш, шунингдек, дарахт, буталарни экиш ва яшил ҳудудларни ташкил қилиш ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг янги тартибларини жорий қилиш орқали экологик вазиятни тубдан яхшилашдир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг