Сув спорти бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби маълум бўлди
Ўзбекистон сузиш федерацияси 2-18-феврал кунлари Қатарда ўтадиган сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этадиган спортчилар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, атлетларимиз сузиш, сувга сакраш ва синхрон сузиш йўналишларида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.
Доҳада ўтадиган баҳсларда қатнашадиган таркибимиз қуйидагича:
Сузиш: Элдор Усмонов, Иля Сибирсев
Сувга сакраш: Игор Мялин, Вячеслав Качанов
Синхрон сузиш: Зиёда Тошхўжаева, Диана Онкес, Анна Вашенко
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг