Сурпаликларнинг кўп йиллик муаммоси бартараф этилмоқда

15:13 05 Апрель 2023 Жамият
554 0

Фото: Халқ сўзи

Президентнинг 2022 йил 25 октябрь кунги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан ҳудудларда аҳолини қийнаб келаётган кўп йиллик муаммолар бартараф этилмоқда.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган изчил саъй-ҳаракатлар Фарғона вилоятининг Фурқат туманида жойлашган Сурпа қишлоғи аҳлининг кўп йиллик орзуси рўёбга чиқишини таъминлади. гап шундаки, эзгу ташаббус доирасида Сурпа қишлоғининг Ёшлик, Шодлик, кўчаларининг 6 км қисмида асфальтлаш ишлари амалга оширилишига киришилди.

- Туманимизнинг учта қишлоғини боғлаб турувчи ушбу кўчаларнинг астфальтланиши натижасида ёзда чанг, қишда лой кечиб юриш азобидан қутилдик,-дейди меҳнат фахрийси Бахтиёржон Тўйчиев. – Бу каби янгиланиш ва ўзгаришлар бугунги кунда юртимизда “Инсон қадри учун” тамойили нечоғли кенг қулоч ёзаётганидан далолат беради.

Таъкидлаш ўринлики, бунгача маҳалланинг Истиқлол, Ёшлик, Сурпа, Кимсанобод кўчаларида таъмирталаб ҳолатга келиб қолган 1,6 км қисмини шағаллаштириш, дастурлар асосида 3 км ичимлик суви тармоғи тортиш, 2,9 км астфальтлаш, 700 метр цемент-бетон қопламали йўллар ётқизиш, электр таъминотини яхшилаш учун 160 дона бетон таянч устунлари ўрнатиш ҳамда 300 метр замонавий кабеллар тортиш ишлари бажарилди.

Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер