Сурхондарёдаги Тўпаланг дарёси қирғоғидан Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги даврига оид мис тангалар топилди

13:28 03 Март 2022 Жамият
1660 0

Фото: Халқ сўзи

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги Алишер Навоий маҳалласида яшовчи фуқаролар Тўпаланг дарёси қирғоғидан жуда кўп мис тангалар топиб олди. Олимлар мазкур ашёлар ҳозиргача ватанимиз ҳудудидан топилган Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги даврида зарб эттирилган пул тангаларининг энг катта ва яхши сақланган хазинаси эканлигини таъкидлашмоқда.

Қадимий тангаларнинг бир томонида олти қиррали юлдуз ва олти япроқли гул зарб қилинган бўлиб, бу ҳукмдорнинг буюк астроном ва математиклиги туфайли киритилган белгилардир. Шунингдек, тангаларнинг реверсида, яъни бет тарафида “Самарқанд”, “Адлийя” сўзлари, ҳижрий 823 (1420 йил), 832 (1428 йил) каби зарб қилинган йиллари акс этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер