Сурхондарёда тошбақани босиб, тепган шахс жаримага тортилди
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда икки нафар фуқаро Ўрта Осиё чўл тошбақасига нисбатан шафқатсиз муносабат кўрсатиб, уни босиб, тепгани акс этган видеолавҳа тарқалди.
Ҳодиса юзасидан Сурхондарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси ва Миллий гвардия ходимлари томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилди.
Қайд этилишича, ўрганиш натижасида Денов тумани «Янгикуч» маҳалласида истиқомат қилувчи Н.Ж. ва А.С. жорий йил апрель ойида ушбу ноқонуний ҳаракатни содир этгани аниқланган. Суриштирув давомида фуқаро Н.Ж. ўз ҳаракатини билмасдан қилганини тан олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Денов туман Ички ишлар бўлими Н.Ж.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси асосида БҲМнинг 3 баробари – 1 миллион 236 минг сўм миқдорида жарима белгиланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг