Сурхондарёда суюлтирилган газ тўлдириш шохобчаси яна биттага кўпайди

19:30 23 Январь 2025 Жамият
404 0

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Вилоятда ҳозирга қадар 13 та суюлтирилган газ тўлдириш иншооти мавжуд эди. Термиз туманидаги «Қорахон» маҳалласида 15 минг 838 истеъмолчига хизмат кўрсатадиган янги суюлтирилган газ тўлдириш шохобчасининг иш бошлаши улар сонини яна биттага кўпайтирди.

Ушбу ГТШнинг қуввати бир кунда 15,4 тонна, бир ойда 400 тонна суюлтирилган газни тарқатишга етади.

Натижада Термиз туманидаги 14 та МФЙдаги 12 минг 144 та хонадон ва Жарқўрғон тумани «Оқтепа» ҳудудида жойлашган 5 та маҳалладаги 3 минг 694 та хонадон учун ажратилган суюлтирилган газ ҳажмлари шу ердан етказиб берилмоқда.

— Мамлакатимизда сўнгги йилларда энергетика тизими, шу жумладан, газ соҳасини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, — дейди «Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали бўлим бошлиғи Илҳом Ҳайитов. — Бунинг учун энерготежамкор, замонавий илғор технологиялар жорий этилиб, газ таъминоти фаолияти трансформация қилинмоқда. Бу борада вилоятимизда ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Термиз туманида иш бошлаган мазкур янги суюлтирилган газ тўлдириш шохобчаси бу борадаги ислоҳотларнинг мантиқий давомидир.

Яна бир эътиборли жиҳат, шохобчада ишчилар учун ҳам замонавий шарт-шароитлар яратилган. Бу иш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Энг муҳими, шохобчанинг иш бошлаши билан газ баллонларни етказиб беришда вақтни ҳам, маблағни ҳам тежамоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер