Сурхондарёда мактаб ўқувчилари ўртасида муштлашув содир бўлди
Фото: Халқ сўзи
Сурхондарё вилояти ИИБ ижтимоий тармоқларда тарқалган мактаб ўқувчилари ўртасидаги жанжал ҳақидаги видео юзасидан маълумот берди.
"Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Термиз шаҳар ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан мазкур терговга қадар текширув ҳаракатлари назоратга олинди, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади", - дейилади хабарда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган кўнгилсиз ҳолат 2021 йил 26 октябр куни соат 15:00 ларда Термиз шаҳридаги 12-сон умумтаълим мактабида содир бўлган. Вояга етмаган, Меҳработ маҳалласида яшовчи, мактабнинг 7-синф ўқувчиси Ф.А. ҳамда шу мактабнинг 6-синф ўқувчиси С.Қ. танаффус вақтида йўлакда бир-бирига туртиниб кетиши оқибатида ўзаро жанжаллашиб, муштлашиб кетишгани оқибати ўлароқ юз берган бу хунук воқеа болаларимиз ўртасида тарбиявий ва психологик тушунтириш ишларини яхшилаш заруратини яна бир карра тасдиқлайди.
И. РАҲМАТОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг